Германияда иш ташлаш туфайли поездлар ҳаракати тўхтади

Фото:
BERLIN. Kazinform – Германия темир йўллари ва аэропортлари хавфсизлик хизмати ходимлари иш ташлаш эълон қилди. Касаба уюшмалари иш ҳақини оширишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Еuronewsга таяниб хабар беради.

Жума куни эрталабки соатларда бутун мамлакат бўйлаб поездлар ҳаракати тўхтатилди.

EVG темир йўл касаба уюшмаси 50 та компания ишчиларининг манфаатларини ҳимоя қилади, шу жумладан Германия давлат темир йўл оператори Deutsche Bahn.

Кун давомида саёҳатчилар поездларнинг кечикиши билан дуч келишига мажбур бўлдилар.

Иш ташлаш бешта аэропортга ҳам таъсир кўрсатди ва юзлаб рейслар бекор қилинди.

Фото: AFP


Сўнгги хабарлар