Германияда ахлат қутисидан XVII асрга мансуб қиммабаҳо асарлар топилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 64 ёшли маҳаллий фуқаро Германия полициясига қўнғироқ қилиб, Оренбах шаҳри яқинидаги автобус бекатида ахлат қутисидан 17 асрга оид иккита расмни топганини айтди, деб хабар беради Kazinform Тhе Guardian газетасига таяниб.

Зобитларнинг сўзларига кўра, расмларни баҳолаш учун тақдим этган санъатшунослар, мойли бўёқда чизилган иккала расм ҳам асл нусха деган хулосага келишган.

Мутахассисларнинг фикрича, бола портретларидан бири Рембрандтнинг шогирди, голландиялик рассом Самуэл ван Хугстратен (1627-1678) томонидан чизилган бўлиши мумкин. Ушбу асар яратилган сана ҳали ҳам номаълум.

Иккинчиси эса венециялик рассом Пьетро Беллоттининг асари.

Рассом ўзининг автопортретини 1665 йил деб ёзилган канопда чизган.

Сўнгги хабарлар