Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Германия ва Италия компанияларга газга тўлов учун рубл ҳисобларини очишга рухсат берди

21 Май 12:15

BERLIN. ТАSS - Кazinform - Германия ва Италия расмийлари Брюссель билан маслаҳатлашувлардан сўнг ўз компанияларига Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузмаган ҳолда Россия гази учун тўлов ҳисобларини рублда очиб беришлари мумкинлиги ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Берлин немис газ импортерларини Россиянинг Газпромбанкига тўловлар хорижий валютада амалга оширилган тақдирда энергия ресурсларига тўлов учун рубл ҳисоб рақамларини очиш имконияти ҳақида хабардор қилди.

Reyters маълумотларига кўра, Италия ҳукуматида Eni энергетика компаниясининг Россия банкида ҳисоб очиш ҳақидаги баёнотидан олдин Европа комиссиясидан газ учун тўловни амалга ошириш тартиби ҳақида тушунтириш берилган.

Аввалроқ Брюссель Россия газини санкцияларни бузмаган ҳолда сотиб олиш бўйича иккита ёзма кўрсатмаларни тақдим этган эди. Шу билан бирга, барча мамлакатлар ушбу соҳадаги қандай ҳаракатлар қонуний эканлигини тушунмайдилар, чунки Европа Иттифоқи расмийлари «ёпиқ эшиклар ортида» учрашувда Европа фирмаларига Газпромбанкда рубл ҳисобларини очмасликни тавсия қилишди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар