Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Германия учта атом электр станциясини ёпди

31 Декабрь 10:59

NUR-SULTAN. Кazinform- Йил охирига келиб Германия ядровий энергиядан бош тортишнинг янги босқичига кирди. 31 декабр куни учта атом электр станцияси, жумладан, мамлакат шимолидаги Брокдорф атом электр станциясини қўшганда учта АЭС ёпилди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Германиядаги атом электр станциялари фаолиятини тўхтатиш қарори 2011 йилда Япониядаги Фукусима АЭСидаги авариядан сўнг қабул қилинган эди. Бундестагдаги овоз бериш жараёнида ташаббусни 600 депутатдан 513 нафари қўллаб-қувватлади. Энг эски реакторлар зудлик билан тўхтатилди, қолган тўққизтасини эса босқичма-босқич ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бавария, Қуйи Саксония ва Шлезвиг-Гольштейндаги учта атом электр станциясидан кейин яна учта АЭС келаси йил охиригача ёпилади.

Атом электр станциясини фаолиятини тўхтатиш бўйича ишлар яна бир неча йил давом этади. Шу билан бирга, мамлакат қайта тикланадиган энергия манбаларига кўпроқ ўтишни режалаштирмоқда. 2030 йилга бориб электр энергиясининг 80 фоизи шамол турбиналари, қуёш панеллари ёки биогаз қурилмалари томонидан ишлаб чиқарилиши прогноз қилинмоқда.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар