Германия соғлиқни сақлаш вазири коронавирус юқтирди

None
None
BERLIN. Kazinform – Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпанга коронавирус ташхиси қўйилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Коронавирус пандемияси даврида Германияда энг оммабоп бўлган 40 ёшли сиёсатчи дарҳол карантинга олинди. Вазир уйда даволанади.

Шу ҳафта бошида Й. Шпан ҳукумат йиғилишида қатнашди. У вирус юқтирувчи бўлиши мумкин. Бироқ, баъзи немис оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Й. Шпан гигиена қоидаларига риоя қилган ва ниқоб кийган, шунинг учун унинг вазирлар кабинетидаги ҳамкасбларини карантинга олиниши шарт эмас.

Германияда COVID-19 юқтирувчилар сони ҳам ўсиб бормоқда. Роберт Кох институти маълумотларига кўра, сўнгги бир кун ичида мамлакатда 7595 та янги коронавирус касаллиги қайд этилган. Касаллик даражаси 100 минг аҳолига 51 та ҳолатни ташкил қилади. Пандемия бошланганидан буён Германияда 380 мингдан ортиқ коронавирус ҳолатлари қайд этилган. Уларнинг 302 мингдан ортиғи даволаниб чиққан. 9966 киши хавфли эпидемиядан вафот этган.

Сўнгги хабарлар