Германия Соғлиқни сақлаш вазири аҳолини COVID-19 га қарши эмлашни тугатишга чақирди

None
None
BRUSSELS. Kazinform - Германия Соғлиқни сақлаш вазири Йенс Спаннинг фикрича, мамлакатда эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш учун кузда ва қишда яна 5 миллион кишини эмлаш керак, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Германияда COVID-19 га қарши эмлашлар суръати секинлашди, деб хабар беради немис матбуоти. Шу муносабат билан Германия соғлиқни сақлаш вазири Й. Спан ижтимоий тармоқлар орқали мамлакат аҳолисига эмлашга чақириқ билан мурожаат қилди.

Германия фуқароларининг 65,7 фоизи вакцинанинг битта компонент билан, 61,2 фоизи (50,9 миллион) тўлиқ эмланди (вакцинанинг икки дозаси),-дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш муассасаси раҳбари. «Бу яхши, лекин бизга куз ва қиш хавфсиз ўтиши учун 5 миллион қўшимча эмлаш керак», деди Й. Спан.

Ўтган ҳафтада Германия Касалликларни назорат қилиш агентлиги кунига 10,835 та ҳолат ҳақида хабар берган бўлса, бир ҳафта олдин 10,303 та ҳолат қайд этилган. Шундай қилиб, Германияда сўнгги ҳафталарда коронавирус билан касалланиш даражаси ошиб бормоқда ва ҳар 100 минг кишига 80,7 та ҳолат тўғри келади.

Шу билан бирга, вазир Й. Спаннинг таъкидлашича, ҳозирда реанимация бўлимларида даволанаётган беморларнинг 90 фоизи COVID-19 га қарши эмланмаган.

Й. Спан, шунингдек, немис матбуотига берган интервьюсида коронавирусга қарши эмлашлар тасдиқланган, хавфсиз ва самарали эканлигини яна бир бор таъкидлади. «Эмлаш ҳимоя қилади ва ҳозиргача минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди», - деди Германия вазири.

Муаллиф: Aрнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар