Германия Президенти иккинчи муддатга қайта сайланди

None
None
BERLIN. Кazinform - Франк-Вальтер Штайнмаер Германия Федератив Республикаси Президенти этиб қайта сайланди, дея хабар беради Kazinform Deutsche Wеlle нашрига таяниб.

Якшанба куни Федерал Мажлис аъзоларининг кўпчилиги унинг номзодини ёқлаб овоз берди.

Берилган ва ҳақиқий бўлган 1425 овоздан 1045 нафари амалдаги Президентни қўллаб-қувватлаган.

Мажлиснинг 86 нафар аъзоси бетараф қолди, 294 нафари бошқа номзодларни маъқуллади.

66 ёшли Штайнмаер биринчи босқичда ғалаба қозонди. Уни мамлакатдаги барча йирик сиёсий партиялар қўллаб-қувватлади.

Федерал мажлис Президентни сайлаш учун ҳар беш йилда бир марта йиғилади. Уларнинг ярми Бундестаг депутатлари, қолган ярми эса маҳаллий парламент томонидан сайланадиган 16 та ландтаг депутатларидир. Улар маҳаллий депутатлар, сиёсатчилар, жамоат арбоблари, шунингдек, спортчилар ва мусиқачилар каби таниқли шахслар бўлиши мумкин.

Бу йил Федерал мажлис ишида 1472 киши қатнашди.

Сайловда Франк-Вальтер Штайнмаердан ташқари яна уч номзод қатнашди: 96 овоз олган майялик шифокор Герхард Траберт, 140 овозга эга иқтисодчи Макс Отте ва 58 овоз олган астрофизик Штефани Гебауер.

Сиёсатдаги фаолиятига 25 йил бўлган Франк-Вальтер Штайнмаер 1956 йил 5 январда ишчи оиласида туғилган.

2017 йилнинг март ойида у Германия Президенти этиб сайланган. Бу унинг иккинчи президентлик муддати.

Сўнгги хабарлар