Германия оғир саноатни «яшиллаштириш» учун 50 миллиард евро ажратади

Фото: Фото: runews24.ru
BERLIN. Kazinform - Германияда «яшил» энергияга ўтиш учун энергияни кўп талаб қилувчи корхоналарга ўнлаб миллиард евро ажратиш режалаштирилган. Мамлакат расмийлари яқин 15 йил ичида давлат субсидиялари учун аризаларни қабул қилади, дея хабар беради Kazinform «Рамблер»га таяниб.

Пўлат, кимё, цемент, қоғоз ва шиша саноатлари федерал ҳукуматга келгуси икки ой ичида иқлимни муҳофаза қилиш бўйича шартномалар асосида дастлабки таклифларни топширишлари мумкин. Кейин улар тендерларда иштирок этиш учун лойиҳаларни тақдим этишлари керак бўлади. Биринчиси жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган.

Айни пайтда, немис корхоналари учун ушбу «яшил» лойиҳа ҳали ҳам Брюсселнинг розилигини талаб қилади.

Углеродсиз ишлаб чиқаришга ўтиш учун Германия расмийларига 50 миллиард евро керак бўлиши кутиляпти.

Сўнгги хабарлар