Германия кузда CОVID-19 ҳолатлари кўпайиши ҳақида огоҳлантирмоқда

1 Октябрь, 11:45
Германия кузда CОVID-19 ҳолатлари кўпайиши ҳақида огоҳлантирмоқда

BERLIN. Кazinform - Шанба кунидан бошлаб Германиянинг 16 федерал штатларида пандемия кучайиши сабабли ёпиқ жойларда ниқоб кийиш талаби каби чекловлар яна жорий этилиши мумкин, дея хабар беради Кazinform мухбири АBC Newsга таяниб.

Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах жума куни мамлакатда кузда коронавирус ҳолатлари барқарор ўсиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди ва кекса одамларни CОVID-19 нинг янги вариантларидан ҳимояланиш учун иккинчи вакцина олишга чақирди.

Немис расмийлари сўнгги 24 соат ичида 96,367 та янги коронавирус ҳолатини қайд этди, бу бир ҳафта аввалгидан икки баравар кўп.

Карл Лаутербахнинг сўзларига кўра, Франция, Дания ва Нидерландияда ҳам аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш кўпаймоқда.

Фото: Depositphotos / ZORAN ORCIK

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Янгиликлар