Германия Қозоғистонда Водород дипломатияси бўйича офис очишни таклиф қилди

None
ASTANA. Kazinform - Бугун Астанада Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Қозоғистонда Водород дипломатияси идорасини очишни таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«27 октябр куни Германия-Швециянинг «Svevind» концерни «HYRASIA ONE» шўъба компанияси ва Қозоғистон ҳукумати ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди. Европа ва Осиёнинг саноат миқёсида энергия ва хомашё хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қозоғистонда тоза ва экологик жиҳатдан самарали «яшил» водород ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик корхоналардан бирини қуриш режалаштирилган»

, — деди Мухтар Тилеуберди Германия Федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашувдан кейин.



Шу нуқтаи назардан Германия томони Қозоғистонда «Водород дипломатияси» ваколатхонасини очишни таклиф қилди.

«Шу муносабат билан биз Германия томонининг Астанада водород дипломатияси ваколатхонасини очиш таклифини олқишлаймиз. Бербок хоним, бу ташаббусингиз учун сизга раҳмат айтамиз ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз»

, — деди Мухтар Тилеуберди.



Аввал хабар қилинганидек, яқинда Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишельга Манғистау вилоятида «яшил» водород ишлаб чиқариш ва тарқатиш марказини яратиш лойиҳаси тақдим этилган эди.

Инвестор Svevind Group компанияси Манғистау вилоятида йилига 2 миллион тонна қувватга эга «яшил» водород ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар