Германия Қозоғистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор

None
None
BERLIN. Kazinform - ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди Берлинга ташрифи доирасида ГФР Федерал ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Учрашувдан мақсад ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ўтган йил Германияга илк расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича «соатларни тўғрилаб олиш» бўлди.

Германия ТИВ раҳбари Х.Маас ҚР Президентининг тинч йиғилишлар ўтказиш эркинлиги, сиёсий партияларни шакллантириш, ўлим жазосини бекор қилиш ва бошқа соҳаларда олиб бораётган ислоҳотларига юқори баҳо берди.



Шунингдек, М.Тилеуберди ГФР йирик компаниялари раҳбарлари билан бирқатор икки томонлама учрашувлар ўтказиб, қолдиқларни қайта ишлаш, транспорт-логистика бизнесини ривожлантириш, рақамли ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари бўйича аниқ лойиҳаларни муҳокама қилди.



Германиялик бизнесменлар ГФРга қилган расмий ташрифи чоғида Президент Қ.Тоқаев таклиф қилган шарт-шароитларга юқори баҳо берди.

Вазир немис бизнеси вакилларига Қозоғистонга инвестиция киритишни таклиф қилди ва Қозоғистон бозорида инвестиция жозибадорлигини ошириш учун бирқатор имтиёзлар берилаётганлигини таъкидлаб ўтди.




Сўнгги хабарлар