+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Германия концлагерида ҳалок бўлган 927 та қозоғистонлик аскарнинг қариндошлари қидирилмоқда

24 Сентябрь 12:50
Баҳам кўринг:
Германия концлагерида ҳалок бўлган 927 та қозоғистонлик аскарнинг қариндошлари қидирилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Германияда концлагерларда ҳалок бўлган 927 та ватандошлар рўйхати топилди. Бугун уларнинг яқинларини қидириш давом этмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Дандибаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Возвращение имени» халқаро ватанпарварлик ташкилоти бизга уруш пайтида Германияда концлагерларда ҳалок бўлган 927 та қозоғистонлик аскарлар рўйхатини берди. Ҳалок бўлганларнинг яқинларини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Вазирлигимиз вакиллари ҳам шу йилнинг 8 май куни «Плацдарм» жамоат ташкилотининг таклифига биноан Украинага ташриф буюришди ва Славянск учун жангда ҳалок бўлган 99 та аскарнинг шу жумладан, ҳамюртимиз - лейтенант Укибай Бозорбай жасадларини қайта дафн этиш маросимида иштирок этишди. Бундан ташқари, ҳозирда Россия қидирув гуруҳи 12 та ватандошимизнинг жасадларини ўрганмоқда, улар кейинчалик бизга топширилади «, - деди Тимур Дандибаев.

Aввалроқ Мудофаа вазири ўринбосари Иккинчи жаҳон урушида йўқолган 7 нафар ватандошимизнинг жасади топилганини айтганди.

Унга кўра, бедарак йўқолганларнинг исмлари аниқланиб, мамлакатга олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Нур-Султанда Улуғ Ватан урушининг 80 йиллигига бағишланган «Дунё ҳимоячиларини эслаш, ҳақиқатни етказиш» халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Тадбир Президент грантлари жамғармаси кўмагида «Россиянинг қидирув ҳаракати» Бутунроссия жамоат ҳаракати билан биргаликда «Atamnyn Amanaty» жамоат бирлашмаси томонидан ташкил этилган.

Муаллиф: Aли Ибраев



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив