Германия иқтисодиётида рецессия бошланди

Фото: Сурат: Pixabay
ASTANA. Kazinform – Статистика ходимлари Германия ялпи ички маҳсулотининг икки чорак кетма-кет пасайишини қайд этишди. Бу Германия иқтисодиёти рецессияга юз тутганини англатади, деб хабар беради Kazinform Euronews агентлигига таяниб.

Федерал статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот олдинги уч ойга нисбатан 0,3 фоизга камайди.

Ўтган йилнинг тўртинчи чорагида ЯИМ ўтган чоракка нисбатан 0,5 фоизга камайган.

Мутахассислар аҳолининг харид қобилияти пасайганини ҳам таъкидлади. Шунга қарамай, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатда бандлик даражаси ошди ва инфляция бироз пасайди.

Сўнгги хабарлар