Германия аҳолиси камроқ чекадилар ва камроқ ичишади

None
ASTANA. Kazinform - Германия аҳолиси 2022 йилда тамаки маҳсулотларига 27,1 миллиард евро сарфлаган, яъни ўтган йилга нисбатан 7,7 фоизга кам. Бу ҳақда Германия гиёҳвандликка қарши кураш бошқармаси (Deutsche Hauptstelle für Suchtfragen) йиллик ҳисоботида айтилади, дея хабар беради Kazinform DW агентлигига таяниб.

Бугунги кунда Германияда аёлларнинг 16 фоизи ва эркакларнинг 22 фоизи чекади ва бу рақам йилдан-йилга камайиб боряпти.

Истеъмол қилинган спиртли ичимликлар миқдори ҳам бироз камайди, лекин хавфли зонада қолмоқда.

Германияда тахминан 7,9 миллион киши (яъни деярли ҳар ўнинчи) ўз соғлиғи учун хавфли бўлган спиртли ичимликларни, яъни кунига камида бир ёки икки шиша пиво ичади.

«Бу глобал ўртача кўрсаткичдан юқори», - дея огоҳлантиради ташкилот.

Спиртли ичимликлардан воз кечиш аёлларга ўртача 16 йил, эркаклар эса 10 йил кўпроқ умр кўриш имконини беради, дейди экспертлар.

Фото: dw.com


Сўнгги хабарлар