Геосиёсий вазият бизнинг соатларимизни тўғрилаб олиш зарурлигини кўрсатмоқда - ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг келажаги ҳақида пессимистик башорат қилишга асос йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан Россиянинг Сочи шаҳрига ташрифи доирасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Геосиёсий вазиятнинг ўзига хослиги бизнинг соатларимизни тўғрилаш ва текшириш зарурлигини кўрсатади. Балки ҳукуматларга қўшимча топшириқ бериш керакдир. Улар муваффақиятли ишлайди ва бир-бири билан ўзаро алоқада бўлади. Шунга қарамай, ҳаёт ҳал қилиниши керак бўлган янги муаммоларни тақдим этади. Умуман олганда, ҳамкорлик ривожидан қониқиш ҳосил қилиш учун барча асослар бор. Бу борада сиз билан келишаман. Бизни дунёдаги энг узун қуруқликдаги чегара бирлаштириб туради. Шунинг учун, албатта, келажагимизга умидсизлик билан қарашга асос йўқ», - деди Давлат раҳбари.

Президент, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

«Қозоғистон Республикаси Президенти сифатида мен бутун соҳадаги кўп томонлама ҳамкорлигимизга қўшимча туртки беришга тайёрман», — деди Қозоғистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоыаев амалий ташриф билан Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига ташриф буюрди.




Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар