+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Геннадий Головкиннинг учта ЖЧ камари  учун жангининг янги санаси ва жойи маълум бўлди

21 Октябрь 12:15
Баҳам кўринг:
Геннадий Головкиннинг учта ЖЧ камари  учун жангининг янги санаси ва жойи маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform-IBF ва IBО йўналишлари ўрта вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) навбатдаги жангида ўша дивизионда WBA Super Жаҳон чемпиони япониялик Риота Мурата (16-2, 13 КО)билан рингга чиқади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Головкин промоутерини танқид қилди Жанибек Aлимханули чемпионлик жанги ва келгуси режалари ҳақида баёнот берди Геннадий Головкин боксдаги фаолиятини якунлаганидан кейинги режалари ҳақида гапирди

Инсайдер Дэн Рафаэлнинг сўзларига кўра, жанг 29 декабр куни Токиода ўтказилиши режалаштирилган. Илгари, жанг 28 декабрда ва Япониянинг Кобе шаҳрида ўтказилиши маълум қилинган эди. Кутилишича, Головкиннинг Мурата билан камарларни бирлаштириш жанги GGGнинг DAZN платформаси билан янгиланган шартномаси бўйича биринчи жанги бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Геннадий олдинги жангини ўтган йилнинг декабр ойида ўтказган - у польшалик мажбурий рақиби Камила Шереметани (21-2, 5 КО) муддатидан олдин мағлуб этган эди. Муратага келсак, у 2019 йилнинг декабрида канадалик Стивен Бутлерни техник нокаут билан (28-3-1, 24 КО) тўхтатганидан кейин жанг ўтказмаган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив