Геннадий Головкин ва Саул Альварес учинчи жанг олдидан биринчи кўз дуэлини ўтказди
25 Июнь 10:29

Геннадий Головкин ва Саул Альварес учинчи жанг олдидан биринчи кўз дуэлини ўтказди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (42-1-1, 37 КО) ва мексикалик боксчи Сауль «Канело» Альварес (57-2-2, 39 КО) учинчи жанг олдидан биринчи марта юзма-юз учрашди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Бу уларнинг Лос-Анжелесдаги (АҚШ, Калифорния) трилогия доирасидаги биринчи матбуот анжуманида юз берди. Шунингдек, бир неча кундан кейин боксчилар яна учрашадилар - Нью-Йоркдаги матбуот анжуманида.

Аввал хабар берганимиздек, Головкин ва Канело ўртасидаги учинчи жанг 17 сентябр куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Уларнинг биринчи жанги 2017 йилда бўлиб ўтган ва баҳсли дуранг билан якунланган. Реванш бир йил ўтиб, 2018 йилда бўлиб ўтди ва ҳакамларнинг кўпчилик қарори билан Алвареснинг ғалабаси билан якунланди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив