Ғазо секторидаги қочқинлар лагерида ёнғин содир бўлиб

Фото:
ASTANA. Kazinform – Ғазо секторидаги йирик ёнғинда камида 21 киши ҳалок бўлди, улардан етти нафари бола. Бу ҳақда Kazinform euronews ахборот агентлигига таяниб хабар беради.

Пайшанба куни кечқурун ҳудуд шимолидаги Джабалия қочқинлар лагерида уч қаватли уй ёниб кетди. Ёнаётган бинодан одамлар қутқариб олинди. Фожиа жойида ўт ўчирувчиларга маҳаллий аҳоли ёрдам берди.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Маҳаллий ҳокимият бинода катта миқдорда ёқилғи захираси мавжудлигини инкор этмайди. Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос воқеани миллий фожиа деб атади ва жума кунини вафот этганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилди.

Фото: MAHMUD HAMS/AFP

Сўнгги хабарлар