Газ билан юрадиган автомобиллар ёпиқ паркингка киритилмайди

None
None
ATYRAÝ. Kazinform – Атирауда газ билан юрадиган автомобиллар ёпиқ паркингка киритилмайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар 2019 йил 29 декабрдан эътиборан кучга киради. Бу ҳақда ҳудудий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Атирау вилоят фавқулодда вазиятлар департаментининг бошқарма бошлиғи Жасболат Бержанов маълум қилди.

«Эндиликда сиқилган табиий газ ва суюқ нефть гази билан ҳаракатга келувчи двигателлари бор автомобилларнинг бошқа мақсадларда фойдаланиладиган биноларнинг ичкарисидаги ва уларга бевосита қўшилган, ертўлаларда жойлашган ёпиқ автомобиль тўхташ жойларига киришига рухсат берилмайди», - деди Жасболат Бержанов.

Муаллиф: Абай Абилайўғли

Сўнгги хабарлар