Гавайи оролларида дунёдаги энг катта вулқон Мауна Лоа отилди

None
ASTANA. Kazinform – Гавайи оролларида сўнгги 40 йил ичида биринчи марта дунёдаги энг йирик фаол вулқон бўлмиш Мауна Лоа отилди, деб хабар беради Кazinform мухбири BBC Newsга таяниб.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, лава ҳали калдеранинг четига етиб бормаган ва тоғ этагида яшовчи одамларга хавф туғдирмайди.

Бироқ АҚШ Геология хизмати вазият тезда ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Гавайининг Катта ороли ва унинг атрофидаги сувлар вулқон атрофида кул отилиб чиқиши эҳтимолидан огоҳлантирилди ва аҳолига эҳтиёт бўлиш тавсия қилинди.

Охирги отилиш якшанбага ўтар кечаси вулқоннинг Мокуавеовео чўққисида бошланган.

Калдералар отилиш охирида чўққи остида ҳосил бўладиган чуқурликлардир.

Шу сабабли, Мауна Лоа дунёдаги энг катта фаол вулқонлардан бири ҳисобланади.

Фото: www.bbc.cоm

Муаллиф Еркежан Смағулова


Сўнгги хабарлар