Гавана марказидаги портлашда тўққиз киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди

None
None
GAVANA. Kazinform – Куба пойтахти марказида жойлашган беш юлдузли «Саратога» меҳмонхонасида юз берган кучли портлаш оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform euronews.comга таяниб.

Куба ҳукумати маълумотига кўра, 13 киши бедарак йўқолган, қутқарувчилар вайроналарни тозалашмоқда, 40 киши жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Президент Мигель Диас-Канель ҳужум версиясини рад этди.

Дастлабки терговга кўра, фожиага газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Куба раҳбари воқеа жойига мамлакат бош вазири ва Куба парламенти раиси ҳамроҳлигида етиб келди. Давлат раҳбари бунгача шаҳардаги бир қанча шифохоналарда жабрланганларни бориб кўрди.

Портлаш жума куни эрталаб содир бўлган, бино фасадининг бир қисми қулаган ва ёнғин чиққан. Гавананинг турли туманларидан тутун кузатилган. «Саратога» меҳмонхонасининг тарихий биноси 19-асрнинг охирида қурилган, охирги реставрация 2005 йилда амалга оширилган.


Сўнгги хабарлар