Гарри Кейн «Тоттенхэм» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

Фото:
ASTANA. Kazinforn – Англия терма жамоаси ҳужумчиси «Тоттенхэм» клуби тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди, деб хабар беради Kazinforn мухбири.

Англия премьер-лигасининг 22-турида «Тоттенхэм» «Манчестер Сити» командасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ғалаба голини 15-дақиқада Г.Кейн киритди. Бу унинг Лондон клуби сафидаги барча мусобақалардаги 267-голи бўлди. Бу кўрсаткич бўйича у аввалги рекордчи Жимми Гривзни ортда қолдирди.

Жорий мавсумда Кейн «Тоттенхэм» сафидаги 29 ўйинда 19 та гол урди.

Ўтган йили Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси сафида Кейн иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Шунингдек, Г. Кейн Англия премьер-лигасида 200 та гол урган учинчи футболчига айланди. Ундан фақат Алан Ширер (260) ва Уэйн Руни (208) олдинда.

Турнир жадвалида «Тоттенхэм» 39 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. Улар кучли тўртликда «Нюкасл»дан атиги бир очко ортда қолмоқда. Бу турда яна бир пешқадам «Арсенал» (50 очко) ташқари майдонда «Эвертон»га имкониятни бой берди. Иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити» (45) бу бўшлиқдан фойдалана олмади. Кучли учликни «Манчестер Юнайтед» (42) якунлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду «Ал-Наср» сафидаги илк голини ургани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото – С hampionat.com

Сўнгги хабарлар