Ғарбий Қозоғистонда уч эгизак дунёга келди
1 Июль 09:12

Ғарбий Қозоғистонда уч эгизак дунёга келди

ORAL. Kazinform – Ғарбий Қозоғистон вилоятида уч эгизак дунёга келди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Орал шаҳридаги вилоят перинатал марказида Ақмарал Жумазова 30 июн куни уч қизни туғди. Уч эгизакнинг отаси, Жанибек тумани, Жанибек қишлоғида яшовчи Елдос Сағадетовнинг айтишича, бунгача улар бир ўғил ва бир қиз кўрган.

Энди, ҳозир Акмарал билан беш фарзанднинг ота-онаси бўлишди.

Айни пайтда Ақмарал ва унинг қизлари шифокорлар назоратида. Амина, Рамина, Мадина исмли чақалоқларнинг вазни 2600, 2400 ва 1900 грамм.

«Болани ҳаётга олиб келиш осон эмас. Нима бўлганда ҳам ҳаммаси яхши ўтганидан хурсандмиз. Энди фарзандларимиз эсон-омон улғайишса, бу биз учун бахт», – дейди Елдос Базарбайўғли.

Елдос туман мактабдан ташқари таълим марказида дарс бериш билан бирга ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланади. У стол, бешик, ноғора ясашда уста.

Ақмарал Талғатқизи №1 мактаб-лицейида физика фанидан дарс беради.

Муаллиф: Елжан Ерали

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив