Ғарбий Қозоғистонда 200 дан ортиқ хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди

None
ORAL. Kazinform - Ғарбий Қозоғистон вилоятида йил бошидан буён 200 дан ортиқ хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.

Ғарбий Қозоғистон вилояти ПД миграция хизмати бўлинмалари томонидан вилоятдаги миграция ҳолати ва хорижликларнинг вилоят ҳудудида бўлиш режими доимий мониторингини олиб боради.

Чет элликларга суд қарорини ихтиёрий равишда бажариш учун 10 кун муддат берилади. Бироқ бу вақт ичида беш нафар Тожикистон фуқароси ва уч нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон Республикаси ҳудудини мустақил равишда тарк этмай, суд қарорини ижро этишдан яширинган. Шу муносабат билан Ғарбий Қозоғистон вилояти ПД ходимлари саккиз нафар хорижий фуқароларни Қозоғистон давлат чегарасигача кузатиб боришни ташкил қилди.

Шунингдек, вилоят ҳудудида оғир моддий аҳволи туфайли ўз ватанига мустақил равишда кета олмаган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган икки нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида қайта қабул қилиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ, миграция хизмати томонидан фуқаролар Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги консуллигига кузатиб қўйилган ва улар ўз ватанига қайтиш гувоҳномаси билан расмийлаштирилган. Шундан сўнг улар Қозоғистон Республикаси давлат чегарасигача кузатиб қўйилди.

Фото: polisia.kz


Сўнгги хабарлар