Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Казталов туманидаги 16 овулга газ етказилди

None
ORAL. Kazinform – Ғарбий Қозоғистон вилоятида Республика байрами арафасида учта овулга табиий газ етказилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Казталов тумани Жанажол овул округининг Абиш, Кўктерек туманларидаги Еламан, Саралжин аҳоли пунктларига табиий газ қувури тортилди.

Туман ҳокими Рустем Зулкашев билан бирга кўк ёқилғи машъаласи ёққан Абиш овулда яшовчи меҳнат фахрийси Амангелди Амирешов газ қувурини тортган «Алия сервис» ва «ГазГид» масъулияти чекланган жамияти вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, 9 хонадонли Еламан аҳоли пунктида Узакбай Қожантаев Президент топшириғига асосан вилоятда тегишли ишлар амалга оширилаётганини маълум қилди. Саралжин шаҳридаги 56 та уйнинг 48 тасига газ қувурлари тортилди.

Туман раҳбарининг сўзларига кўра, Казталовда 48 та овул бўлиб, уларда 29 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади ва уларнинг 32 таси газ билан таъминланган.



Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар