Ғарбий Қозоғистон вилоятида 27 та янги мактаб қурилади

Фото:
ASTANA. Kazinform - Ғарбий Қозоғистон вилоятида жорий йилда 27 та янги мактаб қурилиши бошланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда вилоятда 12 та авария ҳолатидаги ва 9 та уч сменали мактаб фаолият кўрсатяпти. 2023 йилда 27 та мактаб қурилиши бошланади, шундан 9 таси «Қулай мактаб» миллий пилот лойиҳаси доирасида қурилади. Йил охиригача 18 та мактабни фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз», – деди ҳоким Нариман Тўреғалиев.

У мактаб ўқувчиларини ташиш учун 54 та автобус харид қилинганини таъкидлади. Вилоят ҳудудида 9 та спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди, тўрттаси қуриляпти. Яна бир мажмуа қурилишини 2024 йилда бошлаш режалаштирилган.

Жорий йилда М.Утемисов номидаги Ғарбий Қозоғистон университети талабалари учун 500 ўринли ётоқхона қурилиши ниҳоясига етказилади.

«Вилоятда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим муассасалари билан таъминлаш 100 фоизни ташкил этди. Бугунги кунда 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни боғчалар билан қамраб олиш 84,3 фоизни ташкил этади. 2025 йилга бориб бу кўрсаткични 100 фоизга етказиш режалаштирилган», - деди вилоят раҳбари.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар