Ғарбий Қозоғистон вилояти чегарасида ноқонуний равишда Россияга ўтмоқчи бўлган 6 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Ғарбий Қозоғистонда ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олинди, деб хабар беради Kazinform Миллий хавфсизлик хизматиuга таяниб.

30 сентябр куни Ғарбий Қозоғистон вилояти чегара хизмати бошқармаси мутахассислари Lifan автомашинасида чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 6 Ўзбекистон ва 1 нафар Қозоғистон фуқаросини қўлга олишди. Улар Россия Федерациясига кириш учун давлат чегара пунктини четлаб ўтишни режалаштиришган «, - дейилади хабарда.

Қўлга олинганларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.



Сўнгги хабарлар