Ганада портловчи моддалар ортилган автомобилнинг портлаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
21 Январь 11:41

Ганада портловчи моддалар ортилган автомобилнинг портлаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

NUR-SULTAN. Кazinform - Гана ғарбидаги конлардан бирида портловчи моддалар ортилган юк машинасининг портлаши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 59 киши яраланди. Бу ҳақда Kazinform АFPга таяниб хабар беради.

«Пайшанба куни соат 17:00 ҳолатига кўра, 17 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, 59 нафар ярадорга тиббий ёрдам кўрсатилди», — деди Гана ахборот вазири Коджо Оппорг Нкрума.

Аввалроқ Гананинг «График» янгиликлар портали юк машинаси Чирано қишлоғи яқинидаги конга олиб кетилаётгани ҳақида хабар берган эди. У Апиате шаҳри яқинидаги йўлда мотоцикл билан тўқнашиб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш воқеа содир бўлганидан кейин юк машинасининг ёниши натижасида содир бўлган. Портлаш яқин атрофдаги бир қанча биноларни вайрон қилган.


Янгиликлар

Архив