Ғалаба куни муносабати билан Нур-Султондаги уруш фахрийларига 805 минг тенге берилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Ғалаба куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 805 минг тенге миқдорида қўшимча ижтимоий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳрининг навбатдаги маслиҳат сессиясида Нур-Султан шаҳрининг иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Сауле Нурғожина маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил Ғалаба куни муносабати билан уруш қатнашчиларига 805 минг тенге миқдорида қўшимча ижтимоий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. Ижтимоий ёрдам қоидалари асосида мавжуд бўлган 195 439 тенгени ҳисобга олган ҳолда, 26 кишига 1000 439 тенге тўланади», - деди Сауле Нурғожина.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, ижтимоий ёрдам қоидаларига мувофиқ, Чернобиль АЕСидаги аварияни бартараф этишда иштирок этганларга 26 253 тенге тўланади.

«Бу йил Чернобиль АЕСидаги авария қурбонларини хотирлаш кунининг 35 йил тўлади. Шу муносабат билан 75 минг тенге миқдорида қўшимча ижтимоий ёрдам кўрсатиш таклиф қилинмоқда», - деди у.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар