Ғалаба куни - халқ қаҳрамонлигининг ёрқин рамзидир - Нурсултон Назарбоев

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқини Ғалаба куни билан табриклади. Бу ҳақда Kazinform Elbasy матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ҳурматли қозоғистонликлар!

Улуғ байрам - Ғалаба куни билан энг самимий табрикларимни қабул қилинг! Бу кун халқ қаҳрамонлиги, унинг бирлиги ва руҳи енгилмаслигининг ёрқин рамзидир.

Бугун биз жанг майдонларида ҳалок бўлганларни хотирлаймиз ва шу кунгача омон етиб келганларга ҳурмат бажо қиламиз. Уларнинг ҳарбий ва меҳнат жасорати мардлик ва матонат намунаси, ўз халқига, ватанига бўлган чин муҳаббат намунаси бўлди.

20 асрнинг энг қонли урушидаги ғалаба биз учун жуда қимматга тушди ва ҳалок бўлганларнинг муқаддас хотирасини қадрлаш, фахрийларга тинимсиз ғамхўрлик кўрсатиш барчамизнинг умумий бурчимиздир.

Аждодларимизнинг меҳнатлари, амалга оширган ишлари бугунги ҳаётимизда ишончли таянч бўлиб хизмат қилмоқда. Улар бизда ҳамжиҳатлик, ватанпарварлик, энг катта матонат, Ватанга муҳаббат бахтли ва фаровон ҳаёт йўлида ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга куч бағишлайди, деган ишончни уйғотади.

Ушбу байрам кунида сиҳат-саломатлик, меҳр-оқибат, тинчлик ва фаровонлик истаган тилакларимни қабул қилинг!


Сўнгги хабарлар