Ғалаба Куни байрами муносабати билан Қозоғистондаги фахрийларга пул мукофоти берилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова жорий йилда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тегишли тўлов тўланишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маълумотларига кўра, Қозоғистонда 237 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бор.

«Бугун эрталаб мен бу маълумотларни кўриб чиқдим, 237 нафар уруш қатнашчиси бор экан. 9 май куни барча ҳудудларда уларга тегишли моддий тўловлар тўлаб берилади. Бошқармаларнинг таклифига кўра, фахрийларга 1,5 миллион тенгедан кам бўлмаган миқдорда маблағ тўланади», – деб жавоб берди Парламентда Т. Дуйсенова журналистлар саволларига.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар