Гаити президентини ўлдириб кетишди

None
None
HAITI. Kazinform – Номаълум қуролли гуруҳ Гаити Президенти Жовенель Моиза қароргоҳига ҳужум қилди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Клод Жозеф маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ВВС га таяниб.

Президент оғир жароҳатдан вафот этган ва унинг рафиқаси ҳам жароҳат олди. Бош вазирнинг сўзларига асосланган Gazette Haiti портали ҳужум қилганлар испан тилида гапирганини хабар қилмоқда.

Клод Жозеф Президент вазифасинини қабул қилганганлигини маълум қилди. У халқни сабрга чақириб, полиция ва армия мамлакатдаги тартибни сақлашини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар