G7 ташқи ишлар вазирлари Афғонистонда аёлларга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди

None
None
BRUSSELS. Kazinform – G7 (Катта еттилик) мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Шлезвиг-Голштейндаги (Германия) Вайссенхаус қасрида йиғилиш ўтказмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Пайшанба куни G7 ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги аёллар ва қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди.

«Биз, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Бирлашган Қироллик ва Америка Қўшма Штатлари ташқи ишлар вазирлари, Европа Иттифоқининг Олий вакили, «Катта еттилик»га аъзо давлатлар Афғонистонда Толибон томонидан аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қўйилаётган чекловлар кучайиб бораётганига кескин қаршилик билдирамиз», - дейилади баёнотда.

Ҳужжатда таъкидланганидек, «Катта еттилик» ташқи ишлар вазирлари афғон халқини Толибоннинг барча афғонлар олдидаги мажбуриятлари ва халқаро ҳуқуқ доирасидаги Афғонистон мажбуриятларига мувофиқ тенг ҳуқуқлилик талабида қўллаб-қувватлайди.

«Биз аҳолининг ярмининг жамият ҳаётида тўлиқ, тенг ва тўлиқ иштирок этиш имкониятини кескин чекловчи тобора кучайиб бораётган чекловчи чоралар қўлланилганидан афсусдамиз. Бу ҳаракатлари билан Толибон халқаро ҳамжамиятдан янада узоқлашиб бормоқда. Норвегия билан 24 мартдаги Қўшма баёнотимизга мувофиқ, биз Толибонни аёллар ва қизларга қўйилган чекловларни бекор қилиш, уларнинг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Сўнгги хабарлар