Гўшт нархининг ошишига ҳеч қандай сабаб йўқ – ҚР Бош вазири ўринбосари

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султановнинг сўзларига кўра, ҳозирда Қозоғистонда гўшт нархи ошишига ҳеч қандай сабаб йўқ, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Асосан, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, чорвачилик билан шуғулланаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашганимизда ҳаммаси бир муаммони айтмоқда. Гўштни сотиб олиш нархи жуда паст. Ўртача бир килограмм тирик вазнда гўшт 700-800 тенгедан ошмайди. Шунинг учун чорвачилик хўжаликларининг асосий муаммоси - дастлабки харид нархи жуда паст. Нархнинг кейинги шаклланиши савдо тизимларига боғлиқ. Нарх ўша томонда кўтарилмоқда. Айни пайтда мамлакатимизда гўшт нархи асосан барқарор. Жорий йилда гўшт етиштириш ҳажмида ҳам, қорамоллар сонида ҳам ўсиш кузатилмоқда. Шунинг учун биз хавф йўқ деб ҳисоблаймиз», — деди вазир Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов бу мотивни тасдиқлади.

«Гўшт нархини оширишга ҳеч қандай асос йўқ. Сиз воситачилар ҳақида гапиряпсиз, бугунги кунда чорвадорлардан гўштнинг ўртача нархи 900 тенгега олинади. Бозорга етгунча нарх монополиялар, бошқа воситачилар ва олигополиялар орқали ошади. Биз бу борада ишлаяпмиз. Бозор эгалари ва маъмурларининг масъулиятини ошириш йўналишида қонунчиликка ўзгартиришлар киритмоқдамиз. Шунингдек, маҳаллий органлар билан ҳамкорликда кичик савдо обектларида устамани 15 фоиздан оширмаслик юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Уй яқинидаги кичик дўконлар масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар жорий этилади», — деди Бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар