ФВ туфайли қатнови тўхтатилган поездлар йўловчиларига чипта пули тўлиқ қайтарилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жадвал бўйича қатнови тўхтатилган поездлар йўловчиларига чипта пули тўлиқ қайтарилади. Бу ҳақда Қозоғистон темир йўли миллий компанияси бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Қанат Алмағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жадвал бўйича қатнови тўхтатилган поездлар йўловчиларига чипта пули тўлиқ қайтарилмоқда. Бугун тонгда жами қиймати 24 млн 488 минг тенге бўлган 5321 та чипта қайтарилди. Интернет узилганлиги сабаб бу борада қийинчиликларга дуч келяпмиз. Чипталар фақат кассалар орқали қайтарилмоқда», - деди Қанат Алмағамбетов.

Унинг айтишича, йўловчилар 6 ой давомида ушбу чипталар бўйича мурожаат қилиши мумкин.

«Интернет узиб қўйилганлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу чипталарни қайтаришга шошмасликни маслаҳат берамиз», - деди Қанат Алмағамбетов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар