Футзал: Қозоғистон - Жаҳон чемпионати финал босқичида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати финал босқичигда йўлланмани қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ЖЧ элита даври гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда Қозоғистон термаси Чехия устидан ғалаба қозонди.

Учрашувда Қозоғистон сафида Дуглас Жуниор хет-трик, Тайнан дубль муаллифи бўлишди. Ўйиннинг 36 дақиқасида ва ўйин якунланишига 28 сония қолганда чехлар тўп киритишга муваффақ бўлишди. Шундай қилиб, учрашув Қозоғистон фойдасига 5:2 ҳисоби билан якунланди.

Қозоғистон ўз тарихида учинчи маротаба жаҳон чемпионатлари финал босқичида иштирок этадиган бўлди.

ЖЧ чемпионати финал босқичи 2020 йил 12 сентябрь – 4 октябрь оралиғида Литвада бўлиб ўтади. Унда жами 24 та терма жамоа куч синашади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар