Футзал бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистон «А» гуруҳида, Ўзбекистон «В» гуруҳида тўп суради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Футзал бўйича 2021 йилги Жаҳон чемпионати финалидаги Қозоғистон терма жамоасининг рақиблари маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон футзалчилари «А» гуруҳида ўйнайди. Рақиблари – Литва, Венесуэла ва Коста-Рика жамоалари.

Бошқа гуруҳлардаги жамоалар қуйидаги тартибда жойлашган:

B гуруҳи: Россия, Ўзбекистон, Гватемала, Миср;

C гуруҳи: Тайланд, Португалия, Марокко, Соломон ороллари;

D гуруҳи: Панама, Чехия, Вьетнам, Бразилия;

E гуруҳи: Ангола, Япония, Парагвай, Испания;

F гуруҳи: Аргентина, АҚШ, Сербия, Эрон.

Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига бевосита йўлланмани қўлга киритадилар. 4 жамоа эса яхши натижага эришган учинчи ўринни олган жамоалар ўртасида аниқланади.

Жаҳон чемпионати 2021 йил 12 сентябр ва 3 октябр оралиғида Литвада ўтказилади.

Қозоғистон терма жамоаси бунгача Жаҳон чемпионати финалида 2006, 2016 йилларда икки марта иштирок этган. 2016 йили нимчорак финалгача етиб борди.


Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар