Футзал бўйича Европа чемпионати: Россия терма жамоаси чорак финалга чиқди
26 Январь 10:10

Футзал бўйича Европа чемпионати: Россия терма жамоаси чорак финалга чиқди

NUR-SULTAN. Кazinform - Футзал бўйича 2022 йилги Европа чемпионатининг чорак финалига йўл олган иккинчи жамоа номи маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Россия терма жамоасида шундай имконият бор эди. Дастлабки икки турда очко йўқотмаган Россия футзал терма жамоаси бугун Хорватияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Аввалроқ у Словенияни 7:1 ҳисобида мағлуб этганди. Шу тариқа, олти очко жамғарган Россия терма жамоаси аввалроқ чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун ушбу гуруҳда Польша ва Словакия терма жамоалари куч синашади.

Учинчи тур 29 январга белгиланган. Шу куни Россия ва Польша, Словакия ва Хорватия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Қолган уч жамоа ушбу гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, «В» гуруҳида баҳс юритадиган Қозоғистон терма жамоаси 24 январ куни Финляндияни 6:2 мағлуб этган эди, Италия ва Словения 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган.

Энди учинчи турда, 28 январ куни Қозоғистон ва Италия, Финляндия ва Словения терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, турнир 19 январ - 6 феврал оралиғида Голландиянинг Амстердам ва Гронинген шаҳарларида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Янгиликлар

Архив