Футзал бўйича аҳон чемпионатининг саралаш баҳсида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди

None
ASTANА. Кazinform – Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака йиғинга таклиф этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон футбол федерацияси хабарига кўра, миллий терма жамоа Словения терма жамоаси билан ЖЧ-2024 саралаш баҳсида майдонга тушади.

Бу икки жамоа аввалроқ ўтган йилнинг октябр ойида Астанада тўқнаш келган ва унда Кака шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Айни пайтда Қозоғистон терма жамоаси 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Унинг саралаш мусобақасининг элит босқичига ўтишига бир қадам қолди.

Ушбу ўйинга тайёргарлик 28 феврал куни Алмати шаҳрида бошланади. Рўйхатга 17 нафар футзалчи кирди.

«Атирау»дан Жақсилиқ Амандосов ва «Ақтўбе»дан Дамир Қаирбай илк бор Қозоғистон терма жамоасига таклиф этилди.

Жамоа сардори Лео Игуита жароҳатидан фориғ бўлмоқда.

Қозоғистон футзал терма жамоаси:

Дарвозабонлар: Нуралем Байдолла («Рахмет»), Рауан Атантаев («Астана»), Нарин Сериков («Қайрат»).

Майдондаги ўйинчилар: Дуглас, Даурен Нурғожин, Чингиз Есенаманов, Даурен Турсагулов, Альберт Ақбалиқов, Эдсон, Биржан Оразов (барчаси «Қайрат»дан), Тайнан («Эл Посо», Испания), Лео («Жоинвиль», Бразилия), Азат Валиуллин («Аят»), Арнольд Кнауб, Райимбек Жума (иккаласи ҳам «Каспий»дан), Жақсилиқ Амандосов («Атирау»), Дамир Ыаирбай («Ақтўбе»).

Эслатиб ўтамиз, Словения билан ўйин 8 март куни Марибор шаҳридаги «Дворана Табор» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашув Астана вақти билан соат 23.00да бошланади.

Фото: Қозоғистон футбол федерацияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар