Футбол: Қозоғистон Евро-2024 га йўлланма олиши мумкинми - мутахассис фикри

None
ASTANA. Kazinform - Спорт журналисти ва шарҳловчиси Пётр Воликов Қозоғистон терма жамоасида футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатига чиқиш имконияти бор, деб ҳисоблайди Kazinform мухбири.

Миллатлар лигасида бешта ўйиндан сўнг Қозоғистон терма жамоаси 13 очко жамғариб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Энди терма жамоани Озарбайжонга қарши ўйин кутиб турибди. Улар 7 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда.

«Мен ушбу ўйинда шарҳловчи бўлдим. Ғалабани ҳаяжон билан нишонладик. Бу катта ютуқ. Беларусь терма жамоасини мағлуб этишимизга ишонгандим, чунки ҳозирги Беларусь терма жамоаси, назаримда, жуда кучсиз. Ҳатто Transfermarkt маълумотларига кўра, Беларусьнинг ҳозирги жамоасининг қиймати Қозоғистонникидан пастроқ. Икки жамоанинг июн ойида бўлиб ўтган ўйинига нисбатан, кеча йигитларимиз фаворит саналганди. Қолаверса, бу ўйин ўз майдонимизда, мухлислар қўллаб-қувватлаган ҳолда ўтказилди. Бу учрашувда яхши ўйин кўрсатиш имкониятига эга бўлдик»

, — деди спорт журналисти ва шарҳловчиси Петр Воликов.

Шунингдек, у Туркия, Греция, Грузия, Шимолий Македония каби кучли жамоалар энди Миллатлар лигасининг «Б» лигасида иштирок этишини такидлади.

«Бизда Евро-2024да иштирок этиш имконияти бор. Лекин бунинг учун саралаш баҳсларида ғалаба қозонишимиз керак. Бироқ Қозоғистоннинг бугунги жамоасига ишонч билдириш лозим. Гуруҳнинг асосий фаворити ҳисобланган Словакияни икки марта, Озарбайжонни бир марта, белорусларни тарихда илк бор мағлуб этдик. Йигитларимиз муваффақият қозонишига ишонаман, аммо Еврога чиқиш жуда қийин бўлади. Ҳозирда Магомед Адиев жамоаси ўз мухлислари ишончини қозонишди, бизда ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман, ҳаммаси мумкин»

, — деди шарҳловчи.

Пётр Воликов Қозоғистон терма жамоаси футболчиларининг савиясини юқори баҳолади. У, айниқса, 24 ёшли Рамазон Оразов ва Бахтиера Зайнутдиновга эътибор қаратди.

«Беларусь терма жамоаси билан ўйинда қозоғистонликлар тез-тез қарши ҳужумга ўтишди ва комбинацияланган футбол кўрсатишди. Иккинчи бўлимда Рамазан Оразов барча позицион ҳужумларни бошлаб берди. У марказий ҳимоячиларга ёрдам берди ва у гол уриш учун тўғри пас берди. Унинг ҳали ёшлиги қувонтиради. Агар у шундай ўйнашда давом этса, уни катта келажак кутиб турибди. Бахтиер Зайнутдинов ҳам яхши ўйнади. У асосий ўйинчи. ЦСКАда марказий ҳимояда, терма жамоада эса ҳужумда ўйнайди. Универсал футболчи», - дейди мутахассис.

25 сентябр куни Қозоғистон терма жамоаси «С» лигасининг сўнгги турида Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради ва очколар сони бўйича ўз рекордини янгилашга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ўз майдонида Беларустни мағлуб этиб, УЕФА Миллатлар лигасининг «Б» гуруҳига йўлланма олганди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон футбол жамоасини ушбу тарихий муваффақият билан табриклади.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар