Футбол. Қозоғистон БАА терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Футбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон футбол федерациясига таяниб.

Ҳар икки давлат федерациялари учрашув ўтказиш бўйича келишув имзолади. Ўйин 19 ноябр куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида бўлиб ўтади. Учрашув вақти ва жойи кейинроқ аниқланади.

ФИФА рейтингида Амирликлар 69-ўринни эгаллаб турибди. БАА терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 финал босқичига чиқишга яқин турганди – ҳал қилувчи ўйинда Амирликлар Австралия термасига имкониятни бой бериб қўйди (1:2).

Жамоанинг энг яхши ютуғини 1990 йилги жаҳон чемпионатидаги иштироки, шунингдек, 1997 йилги Осиё кубогидаги иккинчи ўрин деб аташ мумкин.

Бунгача Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоалари уч марта тўқнаш келишган:

19.09.1997. Жаҳон чемпионати саралаш турнири-98

БАА – Қозоғистон – 4:0

18.10.1997. Жаҳон чемпионати саралаш турнири-98

Қозоғистон – БАА – 3:0

10.12.2000. Ўртоқлик учрашуви

БАА – Қозоғистон – 5:2

Фото: kff.kz


Сўнгги хабарлар