15:05, 16 Июл 2020 | GMT +6
Футбол: Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати жадвали эълон қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлар жадвалини эълон қилди, деб хабар бермоқда Olympic.kz.
Биринчи ўйин 2022 йил 21 ноябрга режалаштирилган. Учрашув Ал-Хаврнинг «ал-Байт» стадионида бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичидаги ўйинлар 2 декабрга қадар давом этади.
Плей-офф тақвими қуйидагича:
1/8 финал – 3-6 декабрь
Чорак финал – 9-10 декабрь
Ярим финал – 13-14 декабрь 3-ўрин учун – 17 декабрь
Финал –18 декабрь куни 80 минг томошабинга мўлжалланган Лусаил шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.