Футбол: Эрон терма жамоаси бош мураббийи истефога чиқади

None
ASTANA. Кazinform – Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш истеъфога чиқишини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эронлик футболчилар В гуруҳида баҳслашди. Гуруҳ босқичида Англияга 2:6, АҚШга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, Уэльсни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Шу тариқа ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган эронлик футболчилар плей-оффдан четда қолишди.

69 ёшли мураббий 2022 йилнинг 4 апрелида терма жамоа бошқарувини ўз қўлига олганди. У 1981 йилдан буён мураббий сифатида ишлаб келмоқда. У шу пайтгача Португалия, АҚШ, Япония, Англия ва Испания клубларида бош мураббийлик қилган.

Шунингдек, у Португалия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Африка, Эрон, Колумбия ва Миср терма жамоаларини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду Саудиянинг «Ал-Наср» клубига ўтиши мумкин.

Фото: twitter.cоm/sport_ru_portal

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар