Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финали жадвали

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал ўйинлари тақвими маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Барча чорак финал ўйинлари Астана вақти билан «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканалларида жонли эфирда намойиш этилади.

9 декабр. 21:00 Хорватия – Бразилия;

10 декабр. 01:00 Нидерландия - Аргентина;

10 декабр. 21:00 Марокаш - Португалия;

11 декабр. 01:00 Англия - Франция.

2022 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити Бразилия термаси, амалдаги жаҳон чемпиони эса Франция терма жамоаси ҳисобланади. 1/8 финалда Бразилия Жанубий Корея термасини (4:1), Франция терма жамоаси Польша термасини (3:1) мағлуб этди.

Аввалроқ Марокаш терма жамоаси сенсацион тарзда Испанияни мағлуб этиб, илк бор ЖЧ-2022 чорак финалига чиққани ҳақида хабар берилганди. Португалия терма жамоаси эса Швейцарияни 6:1 ҳисобида мағлуб этди ва ЖЧ-2022 чорак финалига йўл олди.


Сўнгги хабарлар