Футбол бўйича жаҳон чемпионати: Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе Тунисга қарши майдонга тушмаслиги мумкин

30 Ноябрь, 18:55
Футбол бўйича жаҳон чемпионати: Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе Тунисга қарши майдонга тушмаслиги мумкин

ASTANA. Кazinform - Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати 3-тури доирасида Тунисга қарши ўйинда иштирок этмаслиги мумкин, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Чемпионат» сайти хабарига кўра, Мбаппенинг тўпиғидан олган жароҳати 29 ноябр куни машғулот пайтида оғирлашган.

Шу боис Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Мбаппе 1/8 финалдаги ўйингача тўлиқ тикланиши учун унга дам бериши мумкин.

Жаҳон чемпионлари D гуруҳида Австралияни 4:1 ва Данияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, плей-офф босқичига муддатидан аввал йўлланмани қўлга киритди. Бу учрашувларда К.Мбаппе учта гол урди.

Тунис - Франция учрашуви пойтахт вақти билан соат 21.00да бошланади ва «Qazaqstan» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Французлар ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллашлари учун дуранг ҳам кифоя қилади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Ўхшаш янгиликлар
Теги:

Янгиликлар