Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси FIFA рейтингида 11 поғонага кўтарилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро футбол федерациялари ассоциациясининг (FIFA) янгиланган рейтингида Қозоғистон терма жамоаси 11 поғонага кўтарилди. Унга терма жамоанинг UEFA Миллатлар Лигасидаги муваффақиятли ўйини ижобий таъсир кўрсатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун, 23 июн куни Халқаро футбол федерациялари ассоциациясининг (FIFA) янгиланган рейтинги элон қилинди. Қозоғистон терма жамоаси 114-ўринга кўтарилди. Шу тариқа, жамоа 11 поғонага кўтарилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, бош мураббий Магомед Адиев бошчилигида қозоғистонлик футболчилар UEFA Миллатлар лигасида Озарбайжонни (2:0) ва Словакия (1:0, 2:1) терма жамоаларини икки марта мағлуб этишганди. Беларусь билан дуранг ўйнади (1:1).

Натижада, бу жамоанинг FIFA рейтингида кўтарилишига ижобий таъсир кўрсатди.

2022 йил 23 июндаги FIFA рейтинги қуйидагича:

1. Бразилия – 1838 очко

2. Бельгия – 1822

3. Аргентина – 1771

4. Франция – 1765

5. Англия – 1737

6. Испания – 1717

7. Италия – 1714.

8. Голландия – 1680

9. Португалия – 1679

10. Дания – 1665

51. Словакия – 1440

96. Беларусь – 1227

114. Қозоғистон – 1166

128. Озарбайжон – 1127.

Қозоғистон футболчилари 22 сентабр куни Озарбайжонга қарши майдонга тушади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар