Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш тартиби тасдиқланди

None
ASTANA. Kazinform – Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бошқарув кенгаши 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш тартибини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform.

ФИФА матбуот хизмати хабарига кўра, 2017 йилда ушбу ташкилот 2026 йилги жаҳон чемпионатида илк бор 48 та жамоа иштирок этишини маълум қилган.

Турнирнинг гуруҳ баҳслари 72 та учрашувдан иборат. Тўртта жамоа 12 та гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаганлар орасидан энг яхши 8 та жамоа 1/16 финал босқичига йўлланма олади. Жами 104 та ўйин ўтказилади.

Аввал жаҳон чемпионатида 32 та жамоа иштирок этган ва 64 та ўйин ўтказилган.

Турнир 56 кун давом этади. Финал 2026 йилнинг 19 июлига белгиланган. Жаҳон чемпионати биринчи марта уч мамлакатда ўтказилади: Канада, АҚШ ва Мексика.

Фото: AP Photo/ Noah K. Murray

Сўнгги хабарлар