+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Футбол афсонаси Роналдиньо қалбаки паспорт билан қўлга олинди

5 Март 12:37
Баҳам кўринг:
Футбол афсонаси Роналдиньо қалбаки паспорт билан қўлга олинди

RIO DE JANEIRO. Kazinform - Бразилиялик собиқ футболчи Роналдиньо Парагвайга кириш учун сохта паспорт ишлатганликда айбланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда чоршанба куни ABC Color нашри хабар берди.

Чоршанба куни кечқурун спортчи жойлашган меҳмонхонада тинтув ўтказилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари Роналдиньо ва унинг укаси Роберто номига ишланган сохта паспортларни топдилар. Нашрнинг хабар беришича, иккаласи ҳам меҳмонхонада полиция томонидан қўриқланмоқда. Улар бугун изоҳ бериш учун прокуратурага бориши керак.

Аввалроқ, Роналдиньо ўз ватанида солиқлардан қарзи бўлгани учун чет элга чиқиш имконини берувчи паспортидан маҳрум қилинганди. Бундан ташқари, футболчи оиласининг уйи яқинида пирс қурдириб, экологик қонунчиликни бузгани учун 8,5 миллион эвро (2,2 миллион доллардан кўпроқ) жаримага тортилган.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив