Фукусимадаги портлашдан жабр кўрган Футаба аҳолисига ўз уйларида тунашга рухсат берилди
20 Январь 15:55

Фукусимадаги портлашдан жабр кўрган Футаба аҳолисига ўз уйларида тунашга рухсат берилди

FUKUSIMA. Kazinform - Фукусима атом электр станциясининг шикастланган қисми жойлашган Футаба шаҳрида баъзи аҳолига сўнгги ўн йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи марта уйда тунашга рухсат берилди. Бу ҳақда Kazinform Kyodo агентлигига таяниб хабар беради.

2011 йил 11 март куни «Фукусима-Дайити» атом электр станциясида содир бўлган, 1986 йилдаги Чернобил инқирозидан кейин дунёдаги энг даҳшатли ядровий ҳалокат Футабанинг барча аҳолисини эвакуация қилишга мажбур қилди.

Эндиликда қабул қилинган дастурга кўра, шаҳар ҳаёти жонланди.

Аҳолини ўз уйларига қайтаришга тайёргарлик кўриш мақсадида қарийб 780 гектар майдонда зарарсизлантириш ва инфратузилмани қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бу Футаба умумий майдонининг 15% ни ташкил қилади.


Янгиликлар

Архив