Фукусима-1 атом электр станциясида энг хавфли радиация зонаси аниқланди

Фото: None
TOKIO. KYODO NEWS – Kazinform - «Фукусима-1» АЭСнинг таъсирланган учта энергия блокининг юқори қисмида юқори радиацион фаоллик майдони аниқланди. Бу ҳақда Атом энергиясини назорат қилиш давлат қўмитаси чоршанба куни маъқуллаган ҳисоботида айтиб ўтилди, деб ёзади Kazinform Kyodo агентлигига асосланиб.

Ҳисоботда таъкидланишича, 2011 йил мартидаги ҳалокат пайтида ажралиб чиққан цезий изотропининг ўндан бир қисми тўпланган.

Радиоактивликнинг энг юқори даражаси шикастланган реактор корпусларини қоплайдиган учта темир-бетон қопқоқ яқинидаги учта қувват блокида жойлашган. Радиация даражаси соатига бир неча зиверт бўлганлиги сабабли улар одамни бир неча соат ичида ўлдириши мумкин. Бу ҳолат атом электр станциясини демонтаж қилишни ҳам сусайтиради.

2011 йил март ойида цунами туфайли «Фукусима-1» АЭСида электр таъминоти ва совутиш тизимлари ишдан чиқиб, учта реакторда ядро ёқилғиси эриб кетди. Бу водороднинг портлашига олиб келди ва атмосферага радиация тарқалди. Ўшанда яқин атрофдаги аҳоли пунктлари ифлосланган ва 165 минг киши эвакуация қилинганди. Бугунги кунда бу ҳудуд сезиларли даражада тозаланди ва аҳолининг аксарияти ўз уйларига қайтишган.

Сўнгги хабарлар